1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
22 сентября, 17:34 1175 1

Қашқадарёда ҳомиладор аёл 25 ёшли йигитни пичоқлаб, ўлдирди

Аёл қўшни эркак уни зўрламоқчи бўлганини айтди. Марҳумнинг онаси қотилликда аёлнинг акаси ва отасининг ҳам алоқаси борлигини иддао қилди. Вилоят прокуратураси бунга изоҳ берди.
Қашқадарёда ҳомиладор аёл 25 ёшли йигитни пичоқлаб, ўлдирди
Фото: Видеодан кадрлар
25 июнь куни Чироқчи туманида 25 ёшли йигит уйи яқинида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар бергандик.

Маълум бўлишича, қотилликни йигитнинг қўшниси — ҳомиладор Н.Ж. қилган. Аёлнинг айтишича, марҳум Ж.А. уни жинсий алоқа қилишга ундаган. Бироқ, ўз номусини ҳимоя қилган аёл ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.А.га бир маротаба зарба берган. Йигит етказилган тан жароҳати натижасида вафот этган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Чироқчи туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Вилоят прокуратураси хабарига кўра, тергов давомида марҳум Ж.А.нинг ўлими юзасидан Чироқчи тумани прокурори томонидан “Лангар” қишлоғида аҳоли ва жабрланувчилар билан учрашувлар ўтказилган. Марҳумнинг яқинлари туман прокуратурасида бир неча маротаба қабул қилиниб, уларнинг жиноятга Н.Ж.нинг акаси ва отасининг ҳам алоқаси борлиги ҳақидаги тахминлари дастлабки терговда текширилганда, ўз тасдиғини топмаган.

Тергов якунига кўра, Н.Ж.га ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, 7 сентябрь куни жиноят иши суд муҳокамасига юборилган. Жиноят иши ҳозирда жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судида кўрилмоқда.
Комментарии
  • Kamoliddin Mansurov
    Kamoliddin Mansurov 25 сентября, 09:57

    Agar haqiqatdan voqea shunday bolgan bolsa u ayolda nima ayb .o'ldirmasa òzini himoya qilmasa nomusini himoya qilmasa yigitni harakatlariga jim qarab tursinmi .Agar shu ayol qamalsa aybi nima boladi nomusini himoya qilaman deb qotillik qilganimi yoki nomusini himoya qildi degan ibora sud jarayonida ishlatilmaydimi. Agar ayol qamalsa haqiqatda O'zbekistonda adolat qonuniylik degan narsalar qolmagan boladi.bu degani davlat siyosati tugadi degani.!

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей