1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Спорт
22 сентября, 16:04 339 0

ПФЛ ҳакамлари бир ўйин учун қанча гонорар олиши айтилди

ЎзПФЛ охирги 1 йилда қилинган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. 
ПФЛ ҳакамлари бир ўйин учун қанча гонорар олиши айтилди
Фото: ЎзПФЛ
Профессионал футбол лигаси хабарига кўра, бош ҳакамларнинг ҳар ўйиндаги ўртача гонарари 2021 йилгача 300 АҚШ долларигача бўлган бўлса, бу йил ушбу рақам 550 долларгача кўтарилган. 

Қайд этилишича, ПФЛ футболчиларни бепул суғурталайди ва уларга 35 млн сўмгача бўлган суғурта полислари тақдим қилади. Унгача бу рақам 200 минг сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, ПФЛ онлайн-трансляциялардан ҳам пул ишлашга ўтган. Ташкилот 2020 йилда My Cujoo портали билан ҳамкорликдан 27 минг евро даромад олган бўлса, жорий мавсумнинг биринчи ярмида 24 минг евро даромад қилинган. 

Суперлига ўйинларидан голлар ва ўйин шарҳини намойиш этиш ҳуқуқи ҳам ПФЛ томонидан илк марта Championat.asia ва Tribuna.uz сайтларига 100 млн сўмдан сотилган.

Аввалроқ, “Пахтакор”нинг асосий таркиби қанча маош олиши айтилганди. Клуб мураббийи голландиялик Питер Хюистра йилига 350 минг евро, ҳимоячи Егор Кримец 4 млрд сўм ишлаб топиши маълум бўлганди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей