1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
22 сентября, 12:00 370 0

Қашқадарёда сартарошхонада никоҳ ўқиган мулла қамалди

Ундан ташқари 3 нафар мулла жаримага тортилди, яна 14 нафарининг ҳуқуқбузарлиги аниқланди. Улар орасида шаръий никоҳ ўқиган аёллар ҳам бор.
Қашқадарёда сартарошхонада никоҳ ўқиган мулла қамалди
Фото: ЎзА
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Қамаши туман суди томонидан ўтказилган сайёр судда cартарошхонада шаръий никоҳдан ўтган аёлнинг даъвоси кўриб чиқилди.

Айни пайтда 4 нафар аёлга уйланган эр буни рад қилмаган. Маълум бўлишича сартарошхонада никоҳ ўқиган шахснинг бирор диний маълумоти бўлмаган. Сохта муллага 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди. Судда кўрилган маъмурий ишлар орасида аёлларнинг шаръий никоҳ ўқиганлиги билан боғлиқ ҳолат ҳам муҳокама қилинди.  

Ҳуқуқбузарликлар юзасидан сўзга чиққанлар айбларига тўлиқ иқрор бўлмади. Аммо тўпланган ҳужжатлар қонунийликни таъминлашга етарли бўлган. Унга кўра, 3 нафар ҳуқуқбузарга тегишли тартибда жарима жазоси тайинланди.  

Ўтказилган ушбу сайёр суд жараёнида Қамаши туман жиноят суди томонидан 201-модда 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган 14 нафар шахсга нисбатан иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, қонуний қарорлар қабул қилинди. Уларга тегишли тартибда жазо тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей