1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
22 сентября, 10:15 1148 0

Тошкентдаги метрода эркак 13 ёшли қизга тегажоғлик қилгани айтилди — видео

Номаълум эркак қидирилмоқда. ИИВ аҳолидан ёрдам сўради.
Тошкентдаги метрода эркак 13 ёшли қизга тегажоғлик қилгани айтилди — видео
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метрода эркак вояга етмаган қизга нисбатан тегажоғлик қилганлиги акс этган видео тарқалганди.

Хабар берилишича, ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент метрополитенининг “Олмазор” бекатида пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида яшовчи 2008 йилда туғилган вояга етмаган А.Э.га нисбатан номаълум эркак киши томонидан беҳаё ҳаракатлар қилганлиги ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Ҳозирда, видеокузатув мосламалари орқали номаълум эркак кишининг ҳаракат йўналиши ўрганиш ва шахсини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу фотосуратдаги эркак киши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки яқин бўлган ички ишлар органига хабар беришингизни сўралади", - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей