1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Оммавий
21 сентября, 18:27 365 0

Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча газсиз қолдирилади

Бир туманда 22 сентябрь куни, иккинчи туманда эса 23 сентябрь куни табиий газ таъминоти чекланади.
Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча газсиз қолдирилади
Фото: UzNews.uz
Хабар берилишича, Мирзо Улуғбек тумани Асака кўчасидаги ер ости Д-108 мм ўрта босим газ қувурини бошқа жойга кўчириш ишлари режалаштирилган. 

Шу сабабли, 2021 йил 22 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар шу кўчадаги 120 та ерли хонадонлар, “Салар” 1,2,3-тор кўчаларидаги 50 та ерли хонадонлар, М.Ганди 1,2-тор кўчаларидаги 65 та ерли хонадон ҳамда Дархон кўчасидаги 20 та кўп қаватли уйлардаги 960 та хонадон ва ушбу манзиллардаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, Олмазор туманидаги ‘’Нозиртепа’’ кўчасида жойлашган ер ости Д-57 мм ўрта босим газ қувурини таъмирлаш ишлари сабабли, 23 сентябрь куни соат 11:00 дан 15:00 га қадар Дадабоева кўчасидаги 150 та хонадон ҳамда ушбу манзилдаги 3 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ вақтинча бўлмайди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей