1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
21 сентября, 18:01 244 0

Тошкентда тақиқланган материалларни Facebook'ига жойлаб келган аёл қамоққа олинди

26 ёшли аёл "Умму Амина" профили орқали Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар ва Абдували Мирзаевларнинг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган.
Тошкентда тақиқланган материалларни Facebook'ига жойлаб келган аёл қамоққа олинди
Фото: Facebook
Олий суд Матбуот хизмати Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистонда тақиқланган шахсларнинг материалларини тарқатиб келган 26 ёшли М. Мансурова бўйича маълумот берди. 

Қайд этилишича, у ўз саҳифасида Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар ва Абдували Мирзаевларнинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган диний материалларини тарқатиб келган. У ЖПКнинг 227-моддаси тартибида 10 сентябрь куни соат 19:15 да ушланган.

Юнусобод туман прокурори томонидан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган Меҳрибон Мансуровага нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига киритилган. 

11 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан туман прокурорининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси рад этилган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 11 сентябрдаги ажримига нисбатан Юнусобод туман прокурори томонидан апелляция протести келтирилган. Ушбу протест белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.

Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан М. Мансурова очиқда қолган тақдирда жиноятга алоқадор далилларни йўқ қилиши, гувоҳларни кўндириши ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар билан дастлабки тергов жараёнига тўсқинлик қилиши, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга ҳалал берадиган уринишлар содир этиши ва қайта янги жиноятлар содир этиши мумкинлиги инобатга олинган. Шу муносабат билан М. Мансуровага нисбатан “қамоққа олиш” тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш лозим, деган хулосага келинган.  

М. Мансуровани ИИВ ЖИЭББ қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштириш белгиланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей