1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
21 сентября, 15:27 176 4

Қорақалпоғистонда келаси йилдан бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик берилади

Шавкат Мирзиёев бунинг учун бюджетдан қанча ажратилишини ҳам маълум қилди.
Қорақалпоғистонда келаси йилдан бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик берилади
Фото: ЎзЛиДеП
Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан бўлган учрашувда келгуси йилдан бошлаб, 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилишини маълум қилди. 

Президент бунинг учун бюджетдан йилига 100 млрд сўм ажратилишини таъкидлаган.

“Буни назорат қилинглар, коррупция бўлмасин. Бошқа ҳеч бир ҳудудда бундай бўлмаган. Буни ўзим ўйлаб ёздим. Болажонларимнинг кўпининг онаси касал”, - қўшимча қилган давлат раҳбари.
Комментарии
  • Farxod Ishankulov
    Farxod Ishankulov 29 сентября, 17:20

    Яхши ташаббус. Болаларимизни соғлом овқатлантириш масаласи давлат эътиборида бўлгани яхши. Ҳар хил имкониятли оилалар бор. Барча болаларга тенг инконият яратилса, миллат генофондини сақлаб қолиш мумкин бўлади

  • Mc Laren
    Mc Laren 29 сентября, 16:58

    Biz ota-onalar bu yangilikdan xursand bo'ldik, shu kabi tashabbuslarni ko'paytirishingizga ishonamiz.

  • Inson Jon
    Inson Jon 29 сентября, 16:45

    ўқиб хурсанд бўлдик, яхши таклиф бўлибди фақат энди буни яхши ташкиллаштирилса ва ўқувчиларни рациони аниқ белгиланиб шу бўйича болаларга берилса мақсадга мувофиқ бўларди, а то унда болларни соғлиғига хавф туғилишии мумкин.

  • Ҳаётжон Рашидхонов
    Ҳаётжон Рашидхонов 29 сентября, 16:41

    Жуда ажойиб таклиф бўлибди!! бу ота-оналарга ва болажонларга жуда хам асқотади.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей