1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
21 сентября, 13:56 252 0

“Бош вазир бахтли одам, пахта деган ташвиши йўқ” — президент “ихтиёрий-мажбурий” пахта теримини эслади

Шавкат Мирзиёев Бўзатов туманида аҳоли билан учрашиб, ўзини қорақалпоқ халқининг ҳам фарзанди эканини айтди.
“Бош вазир бахтли одам, пахта деган ташвиши йўқ” — президент “ихтиёрий-мажбурий” пахта теримини эслади
Фото: t.me/uzlidep
Бугун, 21 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига сайловчилар билан учрашиш учун борди.

Президент дастлаб Бўзатов туманига ташриф буюриб, аҳоли билан кўришди. Суҳбатни қорақалпоқ тилидан бошлади.

“Ҳурметли жаси улкенлар, азийз апа-сингиллер, навқиран жаслар! Илгари ҳам айтганман, бугун ҳам катта мамнуният билан такрорлайман – мен ўзимни қорақалпоқ халқининг ҳам фарзанди, деб биламан”, -  деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари туманда аграр соҳани ривожлантириш ҳақида фикр ва таклифлар билдирилди.

“Қишлоқ хўжалигига янгича қарашни ўрганишимиз керак. Мана, ҳозир пахта даври. Илгари бунақа пайтда ўқитувчи ҳам, шифокор ҳам, олиму академик ҳам, талабаю ўқувчилар ҳам далада бўларди.

Биз биттада 6 миллион “ихтиёрий-мажбурий” теримчини пахта даласидан чиқариб юбордик. Лекин, бу билан пахта етиштириш тўхтаб қолгани йўқ. Бош вазиримизга доим айтаман, қандай бахтли инсонсан, пахта деган ташвишинг йўқ, деб. Чунки мен бош вазирдан ҳеч қанақа “сводка” сўрамайман, пахта нима бўляпти, деб безовта қилмайман. 

Сабаби биз ишни тўғри йўлга қўйдик, халқни мажбурламасдан ҳам пахта етиштирса бўлишини исботладик. Шунинг учун кўнглим тўқ”, -
деди Шавкат Мирзиёев.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей