1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
21 сентября, 11:35 154 0

Сирдарёда табиатга қарийб 130 млн сўмлик зарар етказганларга 6,7 млн сўм жарима солинди

Улар 13 туп дарахтларни қўпорган. 
Сирдарёда табиатга қарийб 130 млн сўмлик зарар етказганларга 6,7 млн сўм жарима солинди
Фото: Сирдарё вилояти Экология бошқармаси
Сирдарё вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 22:52 лар атрофида Янгиер шаҳар “Шодлик” МФЙ ҳудудида “Сув омбор қурилиш” хусусий корхонаси иш юритувчиси О.С нинг буйруғи билан Н.Х, С.Т, А.Ғ томонидан саломатлик йўлакчаси қурилиши сабабли экскаватор ёрдамида 12 дона шумтол ва 1 дона тут дарахтларини қўпораётганлик ҳолати аниқланди. 

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-кисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 6 млн 750 минг сўм жарима ҳамда 125 млн 820 минг сўм табиатга етказилган зарар қўлланилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей