1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
21 сентября, 11:16 417 0

Тошкент вилоятида ҳокимият мансабдори пора билан ушланди — видео

У “Аёллар дафтари”даги фуқарога 2 хонали уй ажратилишида ёрдам бериш учун пора талаб қилган.
Тошкент вилоятида ҳокимият мансабдори пора билан ушланди — видео
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқарога ҳокимлик балансида бўлган 2 хонали уй ажратилишида ёрдам беришини айтиб, эвазига $5 минг талаб қилади.

У сўралган пулни олган вақтида ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Шунингдек, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг Фарғона минтақавий инспекцияси мансабдор шахсларидан бири қум-шағал қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбарига “Марказий Фарғона” сув омбори атрофидаги қум барханларидан лицензиясиз фойдаланишига рухсат бериш ва юқори инспекциядан бўладиган текширувларни ҳал этиш эвазига $5,6 минг олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширувда, у олдин ҳам шу мақсадда $5 минг олганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей