1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
20 сентября, 19:19 171 0

Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг нуфузли университети филиали очилади

Корея Республикаси университети бунинг учун $10 млн инвестиция киритади.
Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг нуфузли университети филиали очилади
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Бугун, 20 сентябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов ва Корея Республикаси Hwashin Cyber университетининг МДҲ давлатлари бўйича бош мутахассиси Kim Sunggi ўртасида учрашув ўтказилди.

Унда Hwashin Cyber Univercity’нинг 10 млн АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция маблағлари ҳисобига Тошкент вилоятида Жанубий Корея университетининг филиалини йўлга қўйиш таклифи муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида мазкур лойиҳанинг имкониятлари ва икки тарафлама манфаатли жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланишича, таълим даргоҳида спорт зали, маданият саройи, кутубхона биноларини қуриш, таълим клстерини ташкил этиш, бунинг учун университет қошида мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаб биноси, 600 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш, таълим жараёнини ташкил этишда мутахассислик фанларидан дарсларга малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Hwashin Cyber университетида давом эттириб, тегишли тартибда ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиб бериш тартибларини жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолашга келишиб олинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей