1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10703.02 1 EUR = 12461.53 1 RUB = 151.62
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
20 сентября, 15:39 214 0

Мактаб ўқувчиларини полга ўтқазиб, дарс ўтган ўқитувчилар жазоланди

Ушбу мактаб директори ва бошқа раҳбар ходимларга интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
Мактаб ўқувчиларини полга ўтқазиб, дарс ўтган ўқитувчилар жазоланди
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, интернетда Яккабоғ туманидаги мактабда болалар полда ўтирган ҳолда дарсда қатнашаётгани акс этган видеолавҳа тарқалгани ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мазкур ҳолатга изоҳ бериб, мактабнинг айрим ўқитувчилари атайлаб бу ишни қилишгани ҳақида айтганди.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабар беришича, ҳолат бўйича текширув ўтказилган.

Унга кўра, мактабда қурилиш ишлари якуни бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилаётгани сабабли, зарурий жиҳозлар 8 сентябрга қадар етказиб берилмаган. Шунинг учун, мактаб маъмурияти томонидан эски жиҳозлардан фойдаланилиб, ўқув йили бошланган. 

Ўқитувчилар Н.С ва О.С.ларнинг мактабда мавжуд жиҳозланган хоналарда дарс ўтиш имконияти бўла туриб, мактаб маъмуриятининг ташкилий масалалардаги камчиликларини ижтимоий тармоқларда бўрттириб кўрсатиш мақсадида 5-синф ўқувчиларига парталар жойлаштирилмаган хонада дарс ўтган.  

Хабарга кўра, Н.С ва О.С.лар таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатишга уринганлари учун уларга мактаб педагоглари ва касаба уюшма аъзоларининг қўшма йиғилиши қарори билан ҳайфсан интизомий жазоси берилди.

Шунингдек, текширув натижаси бўйича мактабнинг ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув жараёнини тўғри ташкил қилишда масъулиятсизликка йўл қўйган мактаб директори Ш.Қ., ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Х. ва хўжалик мудири Ж.Ж.ларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Ўрганишда умумтаълим мактабига барча зарурий жиҳозлар етказиб берилиши таъминланди. 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей