1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
20 сентября, 10:53 229 0

Карантин юмшатилмоқда: Тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича янги тартиб белгиланди

Тўй, маърака ва маросимларда қатнашадиган иштирокчилар сони 2 бараварга оширилди.
Карантин юмшатилмоқда: Тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича янги тартиб белгиланди
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
Республика махсус комиссиясининг йиғилишида карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. 

Тегишли қарор билан, тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, бугун, 20 сентябрдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.

Бундан аввал, 20 июлдан тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда  санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей