1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
20 сентября, 10:28 245 0

Ўзбекистонда президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди

Бугун, 20 сентябрдан 24 октябрда ўтказиладиган президентлик сайлови учун номзодларнинг агитациясига рухсат берилади.
Ўзбекистонда президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди
Фото: Марказий сайлов комиссияси
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бугун, 20 сентябрдан расман бошланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг 17 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида тегишли қарор қабул қилинганди.

Ўзбекистон президентлигига номзодлар қуйидагилар:

—  Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод – Нарзулло Наимович Обломурадов;
—  Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод – Мақсуда Азизовна Ворисова;
—  Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод – Шавкат Миромонович Мирзиёев;
—  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод – Алишер Келдиевич Қодиров;
—  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод – Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов.

Сайловолди ташвиқоти нима?

Ўзбекистон Сайлов кодексининг 44-моддасида “Сайловолди ташвиқоти бу – сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир” деб таъриф берилган.
Сайлов жараёнидаги ҳар қандай фаолиятни, шу жумладан, сайловга оид тарғибот тадбирларини, сайловчиларни овоз бериш куни ва жойи ҳақида хабардор қилувчи ахборотларни сайловолди ташвиқоти деб қараш мумкин эмас. Фақат сайловчиларни номзодни ёқлаб овоз беришга чорловчи тадбирлар сайловолди ташвиқоти саналади. Бу фаолият тизимли, изчил ва оммавий характерга эга бўлади.

Сайлов кодексига мувофиқ сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади яъни 24 октябрь куни ўтказиладиган сайловга 35 кун қолганида, яъни 19 сентябрь номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги кун саналади ҳамда шу куннинг эртасидан, яъни 20 сентябрдан эътиборан сайловолди ташвиқоти бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди. Бу қоидага асосан 23-24 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей