1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
20 сентября, 07:49 780 0

Шартнома бўйича ойликларини талаб қилган "Сурхон" ФКнинг собиқ футболчилари калтакланди  — фото, видео

Термиз футбол клубининг икки собиқ футболчиси жамоа раҳбарияти томонидан калтакланганини айтиб, мурожаат билан чиқишди. Футболчилардан бирининг рафиқаси воқеа тафсилотини айтди. Ҳолат бўйича клуб маъмурияти ҳам баёнот берди.
Шартнома бўйича ойликларини талаб қилган
Фото: UzNews.uz коллежи
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Сурхон" клуби футболчиси Жавоҳир Эсонқулов ИИБга у ва унинг собиқ жамоадоши Акром Хўжаевни клуб вакиллари калтаклашганини айтиб, мурожаат қилгани акс этган видео тарқалди.

Мурожаатда, уларни калтаклашда тўрт киши қатнашганини, клуб мураббийи Аваз Исматов, жамоа сардори Асрор Ғофуров ва клуб бош директорининг ўғли, шунингдек, уни Мажид исмли мураббий ушлаб турганини айтди.

Шундан сўнг, клуб Матбуот хизмати ҳолат бўйича баёнот берди.

Унга кўра, футболчи Жавоҳир Эсонқулов билан жамоа ўртасидаги шартнома икки ой олдин бекор қилинган бўлсада, собиқ футболчи клуб офисига доимий ташриф буюриб, қўшимча пул талаб қилган. 

Шунингдек, собиқ футболчилар Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаевлар ўзаро тил бириктириб, клуб офиси эшиги ёнида клуб раҳбари номига нисбатан қўпол сўзлар билан унинг шахсини камситишган.

Клубдаги бу вазиятлардан хабар топган жамоа сардори Асрор Ғофуров вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳар иккала футболчини клуб офисига олиб келган ва ушбу сўзларни нега ёзганлиги бўйича изоҳ сўраган.

Келтирилишича, дастлаб, футболчилар ушбу сўзларни ёзмаганликларини айтишган, лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати клуб офисида ўрнатилган кузатув камераларида ёзиб олинган.

Жамоа сардори Асрор Ғофуров ва футболчилар ўртадасида зиддият пайдо бўлиб, Асрор Ғофуров ва Жавоҳир Эсонқулов бир-бирлари билан муштлашиб кетишган.

Хабарга кўра, клуб спорт директори А.Тоиров ва клуб биринчи вице-президенти А.Абдураҳмонов ҳар иккала футболчини ажратиб, уларни яраштириб қўйишган.

"Собиқ футболчилар Ж.Эсонқулов ва А.Хўжаев ўз айбига иқрор бўлиб, ёзма равишда узр сўрашган (видео ва фото ёзмалар илова қилинади).




Собиқ футболчиларга эса Ўзбекистонда қонун устувор эканлигини, ҳар бир фуқаро давлат ҳимоясида эканлигини, унинг шахси камситилишига йўл қўйилмаслигини эслатиб қўймоқчимиз", - дейилади клуб баёнотида.

Ушбу баёнотдан сўнг, интернетда Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси Рушана Мирсодиқованинг мурожаати тарқалди.

Унда қайд этилишича, клубнинг мазкур икки футболчиси ва жамоа раҳбарияти ўртасидаги зиддият уларга ваъда қилинган пулни тўламаслик туфайли юзага келган.

"Футболчилар ярим йил давомида шартнома бўйича клуб тўлаши керак бўлган пулни сўраб келишди. Клуб эса уларни шунчаки, нонушта билан алдаб, қайтарди. Шундаг сўнг, футболчилар Жавоҳир Эсанкуловов ва Акром Хўжаев ҳам бунга жавоб қайтаришди, фақат уларнинг эшикларига ёзилган ёзув орқали.

Бир ҳафтадан кейин клуб маъмурияти қўнғироқ қилиб, офисга пул учун келишларини сўради. Сўнг, биринчи бўлиб, Акром Хўжаев офисга борди ва футболчини хонага олиб кириб кетишди. Улар уни калтаклашган ҳамда деразадан улоқтириш билан қўрқитишган. Жавоҳир Эсонқулов офисга борганда уни ҳам олиб кириб кетишди.

Икки футболчи қочиб кетмаслиги учун уларни жамоа мураббийи ушлаб турган. Бошқалар эса калтак ва стуллар билан уриб, пичоқ ёки арқон орқали бўғиб ўлдириш билан таҳдид қилишган. 

Бу олдиндан режалаштирилган эди. Калтаклаб бўлиб, улар далиллардан қутулиш учун қон тегмаган, тоза футболкалар бериб, иккала футболчини қўйиб юборишди.

Улар, шунингдек, ҳокимият билан боғланишга ҳатто ариза ёзишга ҳам уринмаслигини, уларга на ҳокимият, на прокуратура ёрдам беришини айтишди. Чунки, уларнинг 'президент аппаратидан ҳимоя қиладиган дўстлари' бор", - дейилади Рушана Мирсодиқованинг мурожаатида.


Ўз навбатида, UzNews.uz таҳририяти Эсонқуловнинг рафиқаси Рушана Мирсодиқова билан боғланиб, ҳодисанинг баъзи тафсилотларини аниқлади.

"Муштлашувдан кейин клуб вакиллари собиқ футболчиларга нам салфеткалар ҳамда қон доғлари теккан футболкалар ўрнига янгисини беришган.

Бундан ташқари, улар футболчиларни ҳаммаси ўзимизнинг айбимиз билан бўлди деб, ариза ёзишга мажбур қилишган. Шундан сўнг, қон доғлари теккан футболкаларни олиб, футболчиларни қўйиб юборишга
н”, - деди Рушана.

У, шунингдек, клуб маъмурияти собиқ футболчилар тушлик пайтида офисга киргани акс этган видеони жойлаштирганини, лекин, улар калтакланганидан кейин офисдан чиқиб кетгани ҳақида видео йўқлигини айтди.

"Клуб томонидан жойлаштирилган видеога эътибор беринг. Видеода уларнинг офисга кираётгани кўрсатилган. Аммо, футболчиларнинг йиртилган ва қон теккан футболкаларни кийиб, офисдан чиқиб кетаётгани ҳақидаги видеоси йўқ, клуб уни ҳам жойлаштирсин. 

Ҳаммаси ўйлаб қилинган. Футболчилар калтаклангани ҳақидаги видеода Жавоҳир оқ, Акром кулранг футболкада эди. Эътибор беринг, бу футболкалар қаерга кетди?", - деди Эсонқуловнинг рафиқаси.


Рушана Мирсодиқова адолатга эришмоқчи эканлигини ҳамда бу клуб раҳбарияти ўз футболчиларини калтаклаган биринчи ҳолат эмаслигини таъкидлади.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей