1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
18 сентября, 15:47 1388 0

Тошкентдаги "Малика" савдо мажмуасида ниқобланган махсус куч офицерлари кўриниш берди  — видео

Тошкент шаҳар ИИББ интернетда тарқалган видеолавҳага изоҳ берди.
Тошкентдаги
Фото: видеодан кадрлар
Ижтимоий тармоқларда "Малика" савдо мажмуаси ва у ердаги дўконларда ниқобланган махсус куч офицерлари ва Миллий гвардия аскарлари юрганини кўриш мумкин бўлган видеолавҳалар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, видеода Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар тасвирга олинган. 

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманида "Хавфсиз шаҳар" концепцияси ижроси доирасида ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига барҳам бериш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, "Малика" савдо комплекси олдида сотувчилар ўртасида пичоқбозлик юз бериб, 44 ёшли киши ўлдирилгани ҳақида хабар бергандик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей