1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
18 сентября, 11:41 320 0

Қўқонда фуқаро профилактика инспекторини болта билан уриб, тан жароҳати етказди — видео

Фарғона шаҳрида ҳам пичоқ билан ИИО ходимига ташланиб, уни калтаклаган шахс ушланди. Жиноятчиларнинг иккиси ҳам қамоққа олинган.
Қўқонда фуқаро профилактика инспекторини болта билан уриб, тан жароҳати етказди — видео
Фото: видеодан кадр
Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълумот беришича, жорий йилнинг 8 сентябрь куни Фарғона шаҳридаги деҳқон бозори яқинида автомашина пиёдалар йўлакчасида кетаётган аёлларни туртиб, уларга тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, ИИО ходимлари аёлларга ёрдам кўрсатаётганда шу атрофда сотувчилик қилувчи шахс ходимлар ишига ноўрин аралашиб, уларни ҳақорат қилган. 

Бундан ташқари, у шу ҳудуддаги дўкондан ошхона пичоғини олиб, ходимларнинг бирига тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, шу куни Қўқон шаҳрида ҳам ушбу ҳолат ўхшаш ҳодиса юз берди.

Шаҳардаги кўчада маст ҳолдаги шахс жанжал кўтараётган вақтида профилактика инспектори ўзининг ёрдамчиси билан фуқарони тинчлантириш мақсадида воқеа жойига етиб борган. 

Аммо, маст фуқаро инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмай, қўлидаги болта билан инспекторга тан жароҳати етказган. 

Ҳуқуқбузарнинг айтишича, у қизи билан жанжаллашаётган вақтда инспектор уларни ажратиб, маст отани олиб кетмоқчи бўлган.

Айни вақтда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей