1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10705.00 1 EUR = 12421.01 1 RUB = 150.32
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
18 сентября, 09:24 362 0

Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Иргашев вафот этди

Таниқли актёр 76 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Иргашев вафот этди
Фото: afisha.ru
Ўзбекистон халқ артисти, актёр Шуҳрат Иргашев вафот этди. Бу ҳақда кинорежиссёр Улуғбек Йўлдошев хабар берди.

Шуҳрат Иргашев 1945 йилда Тошкентда туғилган. 1968 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик факультетини тамомлаган. Тошкент давлат академик рус драма театрида актёр сифатида ишлаган.

Шуҳрат Иргашев кино актёри сифатидаги дебютини Элёр Эшмуҳаммедовнинг “Нозиклик” (1966) фильмида қилган. Фаолияти давомида ўттиздан ортиқ фильмларда роль ўйнаган.

Шунингдек, 1990 йиллардан  бошлаб у Россияда суратга олинаётган кўплаб сериаллар ва фильмларда суратга тушди. 

1989 йилда Шуҳрат Иргашевга Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей