1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
17 сентября, 21:22 712 0

Алишер Қодиров яна кўчирмакашликда айбланди

Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов сайловдаги рақиби кўчирмакашлигини исботлаб берди.
Алишер Қодиров яна кўчирмакашликда айбланди
Фото: "Миллий тикланиш" ДП
Аввалроқ, Алишер Қодиров олий маълумот олиш иштиёқи бўлган ёшларга имконият бериш ғояси билан чиққанди. Унда "Миллий тикланиш" ДП етакчиси кириш имтиҳонларини осонлаштириб, 1–2 йил ичида зўрлар ва зўракиларни ажратиб олишни ва уларга давлат ва бизнес грантларини тақдим этишни таклиф этганди.

Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов унинг бу таклифи ҳам "Адолат" СДПдан кўчирилганини маълум қилди.

“Сайловолди дастуримда “Олий таълим тизимига рейтинг амалиётини киритамиз ва йил якунлари бўйича энг юқори рейтингга эга бўлган талабаларни грант асосида, рейтинги паст бўла туриб грантта ўқийдиган талабаларни контракт асосида ўқиш учун рўйхатларни қайта кўриб чиқиш тартибини ўрнатамиз, деб таъкидлаб ўтганман”, - деб ёзади "Адолат" СДП раҳбари.

“Олий таълим олиш учун "кириш осон, лекин чиқиш қийин тизим бўлиши тарафдориман” дейди Қодиров баралла. Лекин бу гап сайловчилар учун янгилик эмас. Бу ғоя “Адолат”чилар тилидан аллақачон ва кўп бор янграб бўлган. Мисол учун, 2020 йил 24 сентябрь куни, (тасодифни қарангки – ўзингиз депутат этиб сайланган Жиззах вилоятида) “Адолат”нинг ҳудудий Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда олий таълим муассасаларига кириш осон, ўқиш қийин бўлишини таъминловчи тизим жорий этилиши таклиф сифатида билдирилган”, - қўшимча қилган президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов.  

Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодиров бундан аввал “Адолат” СДПнинг 2019 йилги сайловолди дастуридаги 3 та ғояни ўзлаштириб олгани айтилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей