1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
17 сентября, 13:47 529 0

Қашқадарёда бир неча йигит ППХ ходимлари билан муштлашди — видео

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган жанжал бўйича маълумот берди.
Қашқадарёда бир неча йигит ППХ ходимлари билан муштлашди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
16 сентябрь куни соат 23:00 ларда Қарши шаҳрида маст ҳолатда бўлган 31 ёшли Н.А. ва 26 ёшли Н.А. ҳамда 34 ёшли Х.А. хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимларига фаол қаршилик кўрсатган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ППХ ходимлари резина дубинкадан фойдаланишга мажбур бўлганини, якунда улар маст йигитларни олиб кетишганини кўриш мумкин.

Уларга нисбатан МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари ҳамда ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей