1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
17 сентября, 13:03 190 0

Божхонадан қарийб 320 млн сўмлик тилла тақинчоқларни олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Истанбулдан Тошкентга келган мазкур йўловчи тилла тақинчоқларни шарбат тайёрлаш қурилмасига яширган.
Божхонадан қарийб 320 млн сўмлик тилла тақинчоқларни олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди
Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Истанбул-Тошкент рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчилардан бири “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётган вақтда унинг безовталаниши божхона ходимларининг диққатини тортган.

Шундан сўнг, унга тегишли багаж текширилган ҳамда багаж ичидаги шарбат тайёрлаш қурилмасининг темир асосли таг қисми махсус ускуна ёрдамида кесиб, очиб кўрилганда, унинг ичига жами 799 гр қимматбаҳо тилла тақинчоқлар яширилганлиги фош бўлди.

Қайд этилишича, заргарлик буюмларининг қиймати 320 млн сўм эканлиги аниқланган.

Маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан аниқланган 156 та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 5,7 млрд сўмлик қарийб 30 кг оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей