1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Туризм
17 сентября, 10:35 137 0

Олти йилдан сўнг Тошкент ва Киев ўртасидаги авиақатновлар тикланмоқда

Авиақатновлар ҳафтада бир марта амалга оширилади. Йўналиш бўйича авиачипта нархлари маълум қилинди.
Олти йилдан сўнг Тошкент ва Киев ўртасидаги авиақатновлар тикланмоқда
Фото: UzNews.uz

Жорий йилнинг 26 сентябридан бошлаб, Uzbekistan Airways АЖ Тошкент-Киев-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.

Авиақатновлар режага мувофиқ ҳафтада бир марта, якшанба кунлари амалга оширилади. 

Авиачипта нархлари (нархлар 16 сентябрь ҳолатига кўра кўрсатилган)

Тошкент-Киев йўналишида 2 млн 234 минг 655 сўмдан (багажсиз) ва 2 млн 575 минг 535 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда);

Тошкент-Киев-Тошкент йўналишида 4 млн 205 минг 223 сўмдан (багажсиз) ва 4 млн 836 минг 482 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда) бошланади.

Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида 3 фоизлар чегирма билан Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ҳаво ҳаракати 2015 йил май ойида тўхтатилган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей