1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
16 сентября, 17:53 152 0

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан Афғонистондаги вазият бўйича суҳбатлашди

Ўзбекистон раҳбари президент Иброҳим Раисий билан Тожикистонда ўчрашув ўтказди.
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан Афғонистондаги вазият бўйича суҳбатлашди
Фото: president.uz
Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Эрон президентини юксак давлат лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади. Шунингдек, амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда бизнес лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги ўсиш нуқталарини аниқлаш мақсадида Қўшма ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, йўл харитаси асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади.

Давлат раҳбарлари минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқдилар.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей