1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
16 сентября, 17:11 135 0

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш синов тариқасида бу йил айрим ҳудудларда ўтказилади

2023 йилда ўтказиладиган рўйхатга олиш жараёнига тайёргарлик танлаб олинган ҳудудларда 1-25 ноябрь кунлари ташкил қилинади.
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш синов тариқасида бу йил айрим ҳудудларда ўтказилади
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
1-25 ноябрь кунлари республиканинг 4 та ҳудудида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси расмийлари хабар берди.

Синов тариқасида Aндижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани танлаб олинган.

Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишдан мақсад аҳолини рўйхатга олиш учун ишлаб чиқилган услубий қўлланмалар, сўровнома шаклидаги саволлар, ташкилий ишлар, дастурий таъминот ва технологияларни синовдан ўтказиш эканлиги маълум қилинди.

Унда аниқланган барча хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилади. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ишлари асосий тадбирдан камида икки йил олдин ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши режалаштирилганди. Аммо тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей