1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
16 сентября, 12:49 343 0

Ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлган қиз нега бундай қилгани маълум бўлди — видео

27 ёшли қиз маст ҳолда 40 дақиқа давомида 8-қаватда қолиб кетган. Туман ИИБ бошлиғи музокарага киришиб, уни қутқариб қолган.
Ўзини 8-қаватдан ташламоқчи бўлган қиз нега бундай қилгани маълум бўлди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Аввалроқ, Яккасарой тумани Бошлиқ даҳасидаги 9 қаватли бинонинг 8-қавати йўлаги деразасидан аёл ўзини пастга ташлашга урингани ҳақида хабар бергандик.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Сергели туманида яшовчи 1994 йилда туғилган Луиза 13 сентябрь куни яқинлари билан жанжаллашиб, кучли рухий тушкунлик таъсирида ўз жонига қасд қилишга уринган.

Яккасарой тумани 1-сонли ИИБ бошлиғи, подполковник қизни қутқариш бўйича олиб борган музокарасида Луиза ИИБ бошлиғига йигити уни ташлаб кетмоқчи бўлганини айтган.

Туман ИИБ бошлиғи вазиятни юмшатиш учун йигитига қўнғироқ қилиб, етиб келишини, узр сўрашини айтган ва қизнинг қўлини тортиб олишга эришган ва 27 ёшли қиз шу тариқа қутқариб қолинган.

Психолог Сайёра Қодиров Луиза билан суҳбатда унинг маст ҳолда бу ишга қўл урмоқчи бўлганини аниқлаган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей