1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
16 сентября, 09:55 348 0

Танқидий мақолалар сабаб заҳарлангани айтилган фарғоналик блогер вафот этди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланиб, ўлим сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Танқидий мақолалар сабаб заҳарлангани айтилган фарғоналик блогер вафот этди
Фото: facebook.com
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида яшовчи блогер Иқбол Комилжонов заҳарлангани ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фарғона вилояти ССБ бошлиғи Ҳусан Мамажоновнинг маълум қилишича, блогер Иқбол Комилжонов кеча, 15 сентябрь куни вафот этган.

Блогер 7 сентябрь куни оғир аҳволда шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимимга олинган. Унга икки томонлама пневмония, қандли диабет ҳамда юрак ишемик касаллигининг иккинчи тури шунингдек, нафас ва қон айланиш тизимининг бузилиши ташхиси қўйилган.

Қайд этилишича, Иқбол Комилжонов Қўқон шаҳридаги муаммоларни ёритиб борувчи Facebook’даги “Қўқонжоним” гуруҳининг асосий муаллифларидан бири бўлган. У коммунал соҳа, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизимидаги муаммолар ёритилган кескин танқидий чиқишлари билан танилган.

Блогернинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей