1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10682.01 1 EUR = 12417.84 1 RUB = 150.45
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
16 сентября, 09:02 304 0

Ўзбекистонда август ойида энг кўп пиёда юрганларга қарийб 69 млн сўм берилди

"Соғлом турмуш тарзи" платформасида энг юқори кўрсаткични қарийб 2,2 млн қадам босган тошкентлик йигит қайд этди. У июль ойида ҳам ғолиб бўлганди.
Ўзбекистонда август ойида энг кўп пиёда юрганларга қарийб 69 млн сўм берилди
Фото: Марат Наджибаев / UzNews.uz
Ўзбекистонликлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилувчи "Соғлом турмуш тарзи" (1hls.uz) платформасида август ойи якунларига кўра ғолиблар аниқланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг август ойида республика бўйича туманлар кесимида 203 та ғолиб аниқланди.

Ушбу ой якунларига кўра ғолиблик яна Тошкент шаҳри вакилига насиб этди. Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 34 ёшли Тоиров Улуғбек ўтган ой давомида республика бўйича энг кўп, яъни 2 млн 192 минг 99 қадам босиб ўтган. У туман ва шаҳар босқичларида ҳам энг кўп юрган инсон сифатида умумий миқдорда 1 млн 800 минг сўм маблағга эга бўлди.

Август ойи якунларига кўра, туман, ҳудуд ва республика миқёсидаги ғолибларга умумий ҳисобда 68 млн 900 минг сўм маблағ тўлаб берилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей