1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
15 сентября, 13:57 210 0

Россия 10 минг ўзбекистонлик мигрантни қабул қилади

Меҳнат мигрантлари соддалаштирилган тартибда олиб кетилади. Уларнинг рус тили, Россия тарихи ва бошқа имтиҳонлар харажатлари иш берувчилар томонидан қопланади.
Россия 10 минг ўзбекистонлик мигрантни қабул қилади
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги / Иллюстрация
Бугун, 15 сентябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева АОКАда ўтказилган брифингда 10-11 сентябрь кунлари Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Андрей Пудов бошчилигидаги делегация ташрифи якунлари тўғрисида маълумот берди.

Ташриф давомида қурилиш соҳасида ишлаш учун пилот лойиҳа доирасида 10 минг меҳнат мигранти яқин вақт давомида соддалаштирилган тартибда Россияга ишга бориши келишиб олинган.

Бунда номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, Россияда ишлашга юбориладиган фуқароларни эмлаш ва COVID-19’га қарши тест топшириш жараёнларини икки давлат мутахассислари томонидан Россия томони тиббий ускуналари ёрдамида биргаликда Ўзбекистонда амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаси бўйича тиббий маълумотларни “COVID-19’сиз саёҳат” иловаси тизимига интеграция қилиш белгиланди.

Бундан ташқари, Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун патент олишда талаб этиладиган дактилоскопик рўйхатга олиш ва расмга олиш жараёнларини икки давлат Ички ишлар вазирликлари томонидан Россия томони ускуналари ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширишга келишиб олинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей