1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
15 сентября, 10:10 193 0

Томорқасини “наша” плантациясига айлантирган оҳангаронлик фуқаро ушланди

У ўзининг хонадонида 800 тупдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини парваришлаб келган.
Томорқасини “наша” плантациясига айлантирган оҳангаронлик фуқаро ушланди
Фото: tergov.uz
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Янгибозор кўчасида яшовчи 38 ёшли Б.Ж.нинг хонадони текширилганда, томорқанинг 200 м.кв очиқ майдонида яшил рангли ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар зич ҳолатда экилганлиги, томорқада жойлашган маккажўхори экинлари орасида эса 59 туп ҳамда елим идишда 8 туп яшил рангли ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик туплари парваришлаб келинаётганлиги аниқланди.



Шунингдек, Б.Ж. ўзининг ҳовлисида яна 1 туп қуруқ ҳолдаги ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик сақланаётган бўлган. Мазкур ўсимликлар ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, тадбир давомида Б.Ж.нинг хонадонидан олинган жами 803 туп ва 171 грамм миқдордаги ҳўл ҳолдаги ўсимлик туплари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддалари каннабис гиёҳвандлик воситаси турига кириши кўрсатилган.


Мазкур ҳолат юзасида Б.Ж.га нисбатан ЖК.нинг 25-273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей