1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
14 сентября, 16:36 327 0

Андижонда ИИБ ходимлари томонидан фуқаро калтаклангани айтилмоқда — видео

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Андижонда ИИБ ходимлари томонидан фуқаро калтаклангани айтилмоқда  — видео
Фото: видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ИИБ 4-бўлим ходимлари томонидан фуқаро калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан бугун, 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей