1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
14 сентября, 15:39 181 0

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Фото: kremlin.ru
14 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати.

Суҳбатда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, раҳбарлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей