1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Технологиялар
14 сентября, 13:52 321 0

Наманганда 11-синф ўқувчиси лимондан электр токи олди — видео

Мухбирлар буни “кашфиёт” деб аташди. “Кашфиётчи” ўқувчи ток олиш тажрибасини кўрсатди. 
Наманганда 11-синф ўқувчиси лимондан электр токи олди — видео
Фото: Видеодан кадр
“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Факт 24” кўрсатувида Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 1-мактабда лимондан электр токи олиш тажрибаси кўрсатилди. Кўрсатув мухбирлари “кашфиёт” деб атаган тажрибанинг ишлаш тамойиллари тушунтирилди.

11-“б” синф ўқувчиси уч дона лимонга мис ва рух пластинкани суқиб, бир-бирини симлар билан улаган ҳолда вольтметрни улайди, оқибатда унинг ўқи кучланишни кўрсатиб, ҳаракатланади.

Ўқитувчи эса лимонлар 2-4 вольт орасида кучланиш бериши, паст кучланишли неон лампаларни ёритишда фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди. Бунда лимондаги кислотага боғлиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, лимондан (шунингдек, олма, картошка ва бошқалардан) электр токи олиш бўйича кўплаб амалий тажрибалар ўтказилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей