1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
14 сентября, 12:23 208 0

Ўзбекистон президентлигига номзодлар тўлиқ рўйҳатга олинди

МСКнинг бугунги йиғилишида Шавкат Мирзиёев, Мақсуда Ворисова ва Баҳром Абдуҳалимов номзодлари қабул қилинди. Энг кўп имзони ЎзЛиДеП тўплаган.
Ўзбекистон президентлигига номзодлар тўлиқ рўйҳатга олинди
Фото: МСК
Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйҳатга олинди.

Марказий сайлов комиссиясининг бугунги йиғилишида ЎзЛиДеП, “Адолат” СДП ва ХДП илгари сурган номзодлар бўйича тўпланган имзолар натижаларини маълум қилди.

Халқ демократик партияси ва унинг ҳудудий органлари томонидан Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватловчи жами 225 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган.

“Адолат” СДП ва унинг ҳудудий органлари томонидан ушбу партиядан илгари сурилган номзод Баҳром Абдуҳалимовни қўллаб-қувватловчи жами 213 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган.

ЎзЛиДеП ва унинг ҳудудий органлари эса Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватловчи жами 300 мингдан ортиқ имзо тўплаган.

Эксперт гуруҳи аъзолари ушбу партиялар томонидан текширув учун тақдим этилган имзолар қонун талабларига мувофиқ тўпланганлиги, имзо варақалари номзодларни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда тўплангани ва Ўзбекистон Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг тегишли Низоми талабларига мос деган хулосага келди.

Қайд этилишича, президентлик сайлови жараёнларини ёритиш учун 907 тадан ортиқ ОАВ аккредитациядан ўтказилган.

Аввалроқ, 11 сентябрь куни МСК Алишер Қодиров ва Нарзулло Обломурадовни Ўзбекистон президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей