1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
14 сентября, 13:25 459 0

"Алифбода “sex” туфайли "Ц" учун алоҳида белги бўлмаслиги керак" — блогер

ТВда эфирга узатилган лавҳадаги “sex ustasi” сўзи кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Фото: Скриншот / Маҳалла ТВ
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлгаётган “sex” сўзи ҳақида блогер Шаҳноза Соатова ўз фикрини билдирди

Унинг таъкидича, алифбода “sex” туфайли "Ц" учун алоҳида белги бўлмаслиги керак.

"Муаммо эса имлода эмас, фикрлашда. Одамларнинг фикри бир сўзга келганда сал бузилса, алифбо ва имло унга қараб юриши керакми?", - деб ёзади Соатова .

Шунингдек, у дунёда бундай омоним сўзлар кўплиги, ҳеч бир тил унга қараб имлода истисно бермаганлигини эслатган.

"Масалан, инглиз тилида to be'нинг 1-шахс бирлик шакли (am, I am) бизда уятли сўз билан омоним бўлиб қолган. Лекин, шуни деб инглизлар имлога истисно ҳам бермайди, биз буни талаб ҳам қилмаймиз, қабул қилиб кетяпмиз-ку. 

Хуллас, тўғри тушуниб ўтса бўладиган мавзуда бир "хайп" кўтарилди. Энди шу масхараларни деб имлога истиснолар киритиш ёки алифбони қайта тартиблаш керак эмас. Алифбо ва имло ислоҳи бошқа жиддий асослар ва мотивларга таяниб, илмий ёндашув билан қилиниши лозим
", - дея қўшимча қилган блогер .
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей