1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
14 сентября, 11:20 146 0

Бухородаги “Андақли” конига қарашли қувурларни тунаб кетган 4 нафар шахс ушланди

Улар 5 дона турли ўлчамдаги темир қувурларини ўғирлаб кетишган.
Бухородаги “Андақли” конига қарашли қувурларни тунаб кетган 4 нафар шахс ушланди
Фото: “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида конлардаги маънан эскирган қувурларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Аммо, жорий йилнинг 8 сентябрь куни Бухоро вилояти Қоракўл тумани Учқир-Қумли йўналишида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Андақли” конига қарашли 7-сонли қудуқ олдида турган 4 дона D89 мм.ли, 1 дона 10 метрли темир қувурлари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Хислат Назиров зудлик билан Бухоро вилояти Қоракўл тумани ИИБга хабар берган.

Ушбу ўғирлик воқеасидан сўнг, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли конлар ва қудуқлардаги талон-тарожликлар ҳамда ўғирликларни олдини олиш учун қўриқлаш ишларини олиб борувчи Ўзбекистон Миллий гвардиясига қарашли Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси Ромитан тумани бўлими ходимлари билан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси масъул ходимларидан иборат гуруҳ ташкил қилиниб, махсус қўриқлаш-қидирув тадбири ўтказилган.


Ана шу тадбир жараёнида яна бир содир бўлиши мумкин бўлган ўғирликнинг олди олинди, яъни Кулбешкак-Дояхотин йўналиши ҳудуди чўлларида 4 нафар фуқаро И.О., К.Ҳ., Б.Ҳ., О.Т. газ қувурларини кесиб олишаётган вақтида ушланганлар.

Ҳодиса рўй берган вақтда газ қувурлари ортилган авторанспорт воситаси ҳам борлиги маълум бўлган ҳамда суриштирув давомида улар қувурларини шахсий эҳтиёжлари учун кесиб олишаётганликларини билдиришган. 


Кўриб турганингиздек, айрим фуқаролар томонидан газ қувурларининг ўзбошимчалик билан кесиб кетилиши, аҳолига етказиб бериладиган ёки қайта ишлашга йўналтириладиган табиий ва суюлтирилган газнинг йўқотилишига сабаб бўлмоқда. 

Улар томонидан кесиб кетилган нуқталарни беркитиш ва таъмирлаш учун қурилмаларнинг тўхталиши эса кўп миқдорда табиий ва суюлтирилган газ йўқотилишига сабаб бўлиши баробарида, мамлакат иқтисодиётига ҳам сезиларли зарар етказмоқда.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар чора кўришлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.


Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 13 май куни “Қумли”, “Саватли-Кулбешкак” конларидан, 27 июнь куни “Кулбешкак” ва “Учқир” конларидан газ конденсати ва 5 июль куни “Учқир” конидаги 214-сонли табиий газ қудуиғининг “узел задавка” қисмида ҳамда машъала (факел) қувурларини ўғирлангани ҳамда уни ўғирлашда гумон қилинганлар аниқланган эди.

Таъкидлаш керакки, Жиноят кодексининг 169-моддасига кўра, ўғирлик жинояти “нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилган бўлса”, беш йилдан саккиз йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей