1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Спорт
14 сентября, 10:32 197 0

I МДҲ давлатлари ўйинлари совриндорларига 10-25 млн сўмдан пул мукофоти берилди — фото

91 та медаль жамғариб, 2-ўринни эгаллаган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш маросими ўтказилиб, совриндорларга президент совғаси топширилди.
I МДҲ давлатлари ўйинлари совриндорларига 10-25 млн сўмдан пул мукофоти берилди — фото
Фото: МОҚ
Аввалроқ, 4-11 сентябрь кунлари  Қозон шаҳрида ўтказилган биринчи МДҲ давлатлари ўйинларидаўзбекистонлик спортчилар жами 91 та медаль (23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза) жамғариб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.

Кеча, 13 сентябрь куни ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортининг 3-терминалида тантанали кутиб олинди.



Кутиб олиш маросимида бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва бошқа расмийлар иштирок этди.

МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга президенти совғаси топширилди. 

Олтин медалга сазовор бўлган спортчиларга 25 миллион, уларнинг устозларига 12,5 миллион сўм, кумуш медал соҳибларига 15 миллион ва уларнинг тренерларига 7,5 миллион, бронза медали эгаларига эса 10 миллион, уларни тарбиялаган мураббийларига 5 миллион сўмдан пул мукофотларининг сертификатлари топширилди. 



Спортчилар маросимдан сўнг икки қаватли махсус автобусларда пойтахт бўйлаб МОҚ томон сайрга чиқишди. 

Тантанали маросимнинг якуни МОҚ биносида бўлди. Унда делегация бир жамоа бўлиб, эсдалик учун суратга тушишди ва улар иштирокида флешмоб ёзиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси ва Паралимпиадаси совриндорларига уй, машина ва мукофот пуллари берилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей