1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
14 сентября, 15:00 170 0

Broccoli соғлом овқат кафелар тармоғи ўзининг янги филиалини очди

Broccoli Park ўзида «бистро» ва ресторан концепцияларини бирлаштиради. Соғлом овқатдан ёзги терраса ёки залларнинг бирида баҳраманд бўлиш мумкин.

Broccoli соғлом овқат кафелар тармоғи ўзининг янги филиалини очди

12 июль куни соғлом овқат кафелар тармоғининг янги филиали — Broccoli Park очилди. Тошкент марказидаги ушбу шинам жой собиқ «Тата» меҳмонхонасининг ёни ва «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг орқа тарафида яшил ҳудуд ўртасида жойлашган.

Бу фақатгина соғлом овқат кафеси эмас, балки ҳар бир киши ўзига ёқадиган нарсани топа оладиган ўзгача шаклдаги жой.

Учта шакл биттада

Broccoli Park ўзида учта шаклни бирлаштирган: «бистро», ресторан ва ёзги терраса. Шу сабабли, ушбу жой ҳам тўйимли, мазали ва тушлик танаффуси вақтида тез овқатланиб олишни хоҳлайдиганлар, ҳам қулай жойда дам олиш ва таомлардан баҳраманд бўлишни истайдиган меҳмонлар учун тўғри келади.

Учта шаклнинг бундай органик бирлашуви ҳудудни муваффақиятли зоналаш имконини беради. Биринчи қаватда 15 метрдан ортиқ бўлган тарқатиш линияси мавжуд. Унинг бурчакдаги жойлашуви ва узунлиги таом танлаш жараёнини қулай қилади — линияда кўплаб мазали ва соғлом таомлар бўлади.

Иккинчи қаватда эса қулай шароитда учрашув ўтказиш учун лаунж-зона бор. У ерда ташриф буюрувчилар бош ошпазнинг муаллифлик таомларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Булар билан бир қаторда, илиқ ҳавода кафеда кенг ва шинам терраса очиқ бўлади. У ердан кафени ўраб турадиган яшил ҳудудга ажойиб манзара очилади.

Тўғри ташкиллаштирилган жой пандемия шароитларини ҳисобга олган ҳолда, кафенинг иккита қавати ва ёзги террасасига 170 нафаргача бўлган меҳмонларни сиғдириш имконини беради.

Соғлом овқатларнинг хилма-хиллиги

Broccoli Park'да турли соғлом ва мазали таомларни татиб кўриш мумкин. Менюда ҳам миллий, ҳам шарқий ва европача таомларни топа оласиз: салатларнинг кенг ассортименти, биринчи таомлар, пиде, пицца, сомса, лағмон, бон-филе ва бошқа кўплаб таомлар.

Уйида нонушта қилишга улгурмайдиганлар ҳам Broccoli Park'га ташриф буюришлари керак. Нонушталар соат 8:00дан бошлаб берилади. Меҳмонлар бир неча турдаги нонушталарни татиб кўришлари мумкин: инглизча, итальянча, туркча ва исроилча.

Менюдаги барча таомларни етказиб бериш хизмати орқали ҳам буюртма қилиш мумкин. Етказиб бериш хизмати соат 8:00дан 24:00га қадар ишлайди. Мазали таомлар 3 километр радиусда бепул етказиб берилади.

Болалар озуқаси

Кафеда ҳақиқий болалар менюси ҳам бор. Болаларингиз учун фрикадельки, тефтель ва турли гўштлардан бўлган котлетларни буюртма қилишингиз мумкин. Шунингдек, ярим тайёр маҳсулотларни ўзингиз билан олиб кетсангиз ҳам бўлади, улар бепул сабзавотлар тўплами билан қулай ўрамларга жойлаштирилган бўлади. Маҳсулотлар фермерлик гўштларидан шакар, консервантлар ва бўёқларсиз тўлиқ табиий тайёрланган.

Қулай жойлашув ва катта автотураргоҳ

Broccoli Park Тошкент марказида, асосий кўчаларга яқин жойда жойлашган. У ерга ерусти транспорти ва метрода етиб олиш мумкин — кафе ёнида «Амир Темур хиёбони» метро бекати жойлашган.

Ўз автомобилида келадиганлар учун эса 200 автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ бор. У ерда ҳатто ҳамма тушлик қилиб олиш ёки кечки овқат учун шошиладиган вақтда ҳам жой топиш мумкин.

Broccoli Park'га ташриф буюриб, вақтни шинам муҳитда ўтказиш ҳамда тўйимли ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиш мумкин.

Биринчи филиал манзили: Фидокор кўчаси (собиқ Чехов), 7. Мўлжал: Infin Leasing. Телефон: +(998 95) 195 11 44
Янги филиал манзили: Шаҳрисабз кўчаси, 31В

Жой банд қилиш учун телефон рақами: +(998 95) 501 10 10
Етказиб бериш хизматининг телефон рақами: +(998 95) 602 10 10

Facebook: fb.com/broccolipark.uz
Instagram: @broccolipark.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида

 

 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей