1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
13 сентября, 15:39 420 0

Чирчиқда фуқаро тадбиркорнинг $33 минг пулини тотализаторда ютқазиб юборди

Тадбиркорни шерикчиликда бизнес қилишга ишонтирган шахс ушланди.
Чирчиқда фуқаро тадбиркорнинг $33 минг пулини тотализаторда ютқазиб юборди
Фото: UzNews.uz
Бош прокуратура департаменти Матубот хизматининг маълумотига кўра, Чирчиқ шаҳрида Х.С. “Х.Б.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга шерикчилик асосида чет элдан қишлоқ хўжалиги экинлари учун зарур бўлган минерал ўғитлар олиб келиб сотишни ва шу орқали кўрилган фойдадан маълум қисмини бериб туришни ваъда қилган.

Х.С. раҳбарни алдов йўли билан унинг $33 мингини қўлга киритиб, олган барча пулларини тотализаторда ютқазиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей