1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
13 сентября, 14:50 257 0

Фарғонада блогернинг “энасини кўрсатиб, оёғини ялаттирмоқчи” бўлган амалдор ишдан кетди

Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи гаплари учун барча блогерлардан узр сўради.
Фарғонада блогернинг “энасини кўрсатиб, оёғини ялаттирмоқчи” бўлган амалдор ишдан кетди
Фото: Видеодан кадр
Аввалроқ, Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиев маҳаллий блогерни “қисиб” юрмаса, “энасини кўрсатиб, оёғини ялатиш” билан таҳдид қилганди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов туман амалдори ишдан кетганини маълум қилди.  

“Риштон туманининг собиқ тиббиёт бирлашмаси бошлиғи телефон орқали суҳбатида номақбул бўлган, тизим раҳбарига ярашмайдиган сўзларни айтган. Бу тиббиёт ходимларини, барчамизни ноқулай ҳолатга солди. Буни тушуниб етган бирлашма бошлиғи ўша куннинг ўзида “ҳақиқатан ҳам хато иш қилиб қўйганман, тан оламан, ёшлик қилдим. Раҳбар сифатида бу гапларни айтмаслигим керак эди” деган фикрларини билдириб, ўз ҳоҳиши билан ариза ёзди. Аризаси қаноатлантирилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди”, - деди Ҳусан Мамажонов.  

Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи аудиохабар тарқалган куни видеомурожаат билан чиқиб, айтган гаплари учун барча блогерлардан узр сўраган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей