1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Коронавирус
13 сентября, 14:25 191 0

Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

Бу Ўзбекистонда фойдаланилаётган 5-вакцина бўлди.
Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди
Фото: https://t.me/sanepidxizmat/4474
ССВ Матбуот хизматиниг хабар беришича, бугун, 13 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортига 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди.


Бундан аввалроқ, мамлакатга вакцинация жараёнларида фойдаланиш учун янги турдаги вакцина олиб келиниши ҳақида хабар бергандик.

Айни пайтда Ўзбекистонда 5-вакцина —  ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, Sputnik V, Moderna ва Pfizer/BioNTech вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Шундай қилиб, республикага келтирилган жами вакцина 24 млн 002 минг 540 дозани ташкил қилмоқда. 

Улардан: 

— 1 342 480  дозаси AstraZeneca,

— 18 млн дозаси ZF-UZ-VAC2001,

—  460 минг дозаси Sputnik V, 

— 3 млн 60 дозаси Moderna,

— 1 млн 200 минг дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатда жами 16 млн 86 1минг 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 млн 121 минг 19 нафарни ташкил қилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей