1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
13 сентября, 13:55 399 0

Жиззахда ЙПХ ходими рейдда алкотестер ўрнига бир марталик стакандан фойдаланмоқчи бўлди — видео

Мастликни аниқлаш учун алкотестер воситасидан фойдаланмаган ЙПХ ходимлари бўйича изоҳ берилди.
Жиззахда ЙПХ ходими рейдда алкотестер ўрнига бир марталик стакандан фойдаланмоқчи бўлди — видео
Фото: видеодан кадр
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах шаҳар Кимёгар маҳалласи Сайилгоҳ кўчасида 5 нафар ЙПХ ходимлари томонидан Cobalt тўхтатилган ва ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганлигини аниқлаш мақсадида ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмонқулов алкотестер ўрнига бир маротаба ишлатиладиган қоғоздан тайёрланган стакан кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан ходимлар томонидан алкотестер воситасидан фойдаланмаганлиги учун барча ходимларга нисбатан кескин чоралар кўрилади.

“Маълумот ўрнида, бугунги кунда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ 7 дона “Мета” русумли ва 6 дона Alko Stop 8000S русумли алкотестер воситалари билан таъминланган.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда”,
- дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей