1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
13 сентября, 11:16 326 0

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Тожикистонга боради

Ўзбекистон президентининг ҳафталик иш режаси маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Тожикистонга боради
Фото: president.uz
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш режасини маълум қилди.

Унга кўра, давлат раҳбари 16-17 сентябрь кунлари Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Ташкилот ўзининг 20 йиллигини нишонлайди.

Саммитнинг биринчи куни, 16 сентябрда давлат раҳбари ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Россия президенти Владимир Путин ва Покистон бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. 

17 сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади. 

Янги форматдаги “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти” учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Шунингдек, ҳафта давомида президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей