1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
13 сентября, 08:03 996 0

“Малика”даги сотувчиларнинг пичоқбозлиги бир кишининг ўлими билан тугади

Телефон савдоси билан шуғулланувчилар “Малика” савдо мажмуасига яқин кафеда жанжаллашишган.
“Малика”даги сотувчиларнинг пичоқбозлиги бир кишининг ўлими билан тугади
Фото: Видеодан кадрлар
Ижтимоий тармоқларда “Малика” савдо мажмуаси олдида пичоқбозлик бўлганлиги айтилган видео тарқалди. 

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 12 сентябрь куни тахминан соат 12:00 ларда Шайхонтоҳур тумани КХAЙ ва Лабзак кўчалари кесишмаси ёнида жойлашган кафенинг олдида “Малика” савдо мажмуасида телефон савдоси билан шуғулланувчи бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал чиққан.

Оқибатда 1977 йилда туғилган Т.Б. кўкрак қафаси соҳасида санчилиб кесилган жароҳатлари билан вафот этган. Шунингдек, 1988 йилда туғилган М.A. бир неча жойидан санчилиб кесилган жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб борилган. 

Жиноятни содир этишда гумонланаётганларни аниқлаш, шунингдек жиноят гувоҳлари билан тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун жанжалда иштирок этган барча шахслар ички ишлар бўлимига олиб борилган. 

“Ушбу шахсларни ички ишлар бўлимига олиб бориш жараёни акс этган видео, шунингдек воқеа жойини ўраб олиб кўздан кечириш жараёни акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган”, - дейилади хабарда. 

Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми (“Қасддан одам ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей