1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
11 сентября, 20:32 628 0

Андижон меҳнат инспекцияси бошлиғи аёл кишини беҳаё сўзлар билан сўкди — аудио

Меҳнат вазирлиги ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.
Андижон меҳнат инспекцияси бошлиғи аёл кишини беҳаё сўзлар билан сўкди — аудио
Фото: Меҳнат вазирлиги
Андижон вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Андижон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ ходимасини сўкди.

Ҳолат юзасидан Меҳнат вазирлиги ўрганиш олиб борди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Андижон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ ходимаси Х.Жўрабекова билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон президентининг 2021 йил 3 апрель кунги ПҚ-5053-сонли "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида"ги қарори талаблари асосида Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан 2021 йил 4 июль кунидан бекор қилинган. 

Андижон вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Ф.Муҳаммаджонов унинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини тўхтатмоқчи бўлган вақтида низо келиб чиққан. 

Ушбу низоли ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида тегишли равишда далолатнома расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо беришлик учун Андижон шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилинган ҳамда ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей