1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
11 сентября, 16:43 403 0

Юнусобод туманидаги Grand somsa кафесида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинни ўчиришга 6 та ёнғин-ўчириш экипажи жалб қилинган. ФВВ ҳолат тафсилотларини маълум қилди.
Юнусобод туманидаги Grand somsa кафесида ёнғин содир бўлди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Бугун, 11 сентябрь куни соат 14:36 да Юнусобод тумани Бодомзор  кўчасида жойлашган Grand somsa кафесида ёнғин чиққан.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкет шаҳар ФВБнинг 6 та ёнғин-ўчириш экипажи соат 14:39 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:02 да ўраб олиниб, соат 15:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 150 кв.м. майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей