1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
11 сентября, 08:40 992 0

Қашқадарёда мактаб ўқувчилари полга ўтирган ҳолда дарсда қатнашишди — видео

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳолатга изоҳ берди.
Қашқадарёда мактаб ўқувчилари полга ўтирган ҳолда дарсда қатнашишди — видео
Фото: видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманидаги мактабда болалар полда ўтирган ҳолда дарсда қатнашаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бу ҳолатга изоҳ берди.

Унинг ёзишича, ўтган йили ушбу мактабга Шерматовнинг ўзи бориб, хароб аҳволда бўлгани учун таъмирлаш дастурига қўштирган. Натижада, 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, мактаб бу йил таъмирланаётган бўлган. 

Дастлабки суриштирувга кўра, мактабнинг айрим ўзаро қариндош бўлган ўқитувчилари ва директор орасидаги келишмовчиликлар сабабли болаларни полга ўтказиб, расмини турли ижтимоий тармоқларда тарқатишган. 

Вазирнинг таъкидича, катта миқдордаги таъмирлаш иши охиригача тўлиқ тугаб улгурмаганига, мактаб очилмаслиги, болалар вақтинча бошқа мактабда ёки масофадан ўқиб туриши режалаштирилиши керак эди. Шунинг учун мактабда янги мебеллар вақтинча ўрнатилмаган. 

"Агар жуда шошилинч бўлиб таъмирдан чиққан жойида ўқишни ташкил этиш жуда зарур бўлса, ўтган йилги мебелни вақтинча ишлатиб турса ҳам бўлар эди. Мактабда ўқувчи сони қувватидан ошиқ эмас, шунга бир сменада ўқишни ташкил этиш учун жой етарли.

Шу орқали ярим аср давомида таъмирланмаган мактаб таъмирланаётганига Яккабоғдан ўзига хос миннатдорчилик билдиришибди"
, - деб ёзади халқ таълими вазири.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей