1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
10 сентября, 17:44 820 0

“Энасини кўрсатиб, ояғимни ялатдим” — туман амалдори журналистга таҳдид қилди — аудио

Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи маҳаллий журналист “қисиб” юрмаса, оёғини ялатиш билан қўрқитди. ССВ ҳолат бўйича муносабат билдирди.
“Энасини кўрсатиб, ояғимни ялатдим” — туман амалдори журналистга таҳдид қилди — аудио
Фото: UzNews.uz
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиевнинг журналист ва блогерларни ҳақорат қилиб, уларга босим ўтказгани ҳақида аудиохабар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.

“Айни пайтда аудиохабарда келтирилган маълумотлар юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва ушбу ҳолат нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, шунга кўра тегишли чоралар кўрилиши таъминланади. Ўрганишлар натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади”, - дейилади вазирлик хабарида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей