1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
10 сентября, 13:17 539 0

Хоразмда ЙПХ ходимлари ва Malibu ҳайдовчиси ўртасида жанжал чиқди — видео

Текширув якунида хизмат давомида камчиликларга йўл қўйган инспекторларга “ҳайфсан” берилди. Ҳайдовчига нисбатан расмийлаштирилган баённома асосли деб топилди.
Хоразмда ЙПХ ходимлари ва Malibu ҳайдовчиси ўртасида жанжал чиқди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
11 август куни Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Маърифатчи кўчасида ЙПХ ходими Ё. Комилов Malibu ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатганига қарамай, ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабини бажармай ҳаракатланишда давом этган. 

Ё. Комилов қоидабузар ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль маълумотларини алоқа воситаси ёрдамида кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Олимов ва О.Зариповларга етказган ва Malibu ҳайдовчиси Тинчлик кўчасида тўхтатилган.

Инспектор О. Зарипов ҳайдовчига ўзини таништириб, меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда, ҳайдовчи 30 дақиқа давомида шахсини маълум қилмайди. ЙПХ ходимлари ҳайдовчига ҳудудий ИИБга бориб шахсига аниқлик киритилишини айтган вақтда ҳайдовчи ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. 

Ҳолат бўйича ўтказилган текширув якунига кўра, фуқаро Д.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135 ҳамда 194-моддалари тартибида расмийлаштирилган маъмурий баённома асосли деб топилган.

Хизмат давомида ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларига риоя қилмаганлиги боис, Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари Ё. Комилов ва А. Олимовларнинг ҳар бирига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей