1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
9 сентября, 16:05 290 0

Самарқандда қарийб 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

Улар 24 мингта хонадоннинг 6 ойлик газ миқдорини сарфлаб юборган.
Самарқандда қарийб 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди
Фото: Иллюстрация / Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, “Ҳудудгаз Самарқанд’’ газ таъминоти филиали томонидан ҳудудларда газ ўғирликларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказилган.

Аниқланишича, 2021 йилнинг август ойида турли хилдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар томонидан шартнома шартларига амал қилмай, газ тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича жами 12 та ҳолат аниқланиб, тармоқдан узилган.

Барча тўпланган материаллар эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган. Ноқонуний уланишлар натижасида газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори 2 млрд 825 млн 687 минг 120 сўмни ташкил этган.

Маълумот берилишича, ушбу ҳажмдаги табиий газ тахминан 24 мингта хонадоннинг 6 ойлик газ истеъмолини ташкил қилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей