1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
9 сентября, 15:38 319 0

Сўм 8 ойда қанчага қадрсизлангани маълум қилинди

Ўтган даврда Ўзбекистонга қарийб $5 млрд трансчегаравий ўтказмалар амалга оширилган. Экспорт импортдан бир бараварга кам бўлган.
Сўм 8 ойда қанчага қадрсизлангани маълум қилинди
Фото: UzNews.uz
Бугун, 9 сентябрь куни Марказий банк бошқаруви йиғилиши ўтказилиб, унда йиллик асосий ставкани 14% ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилганди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки 8 ойи давомида сўм алмашув курси 10449-10683 сўм/АҚШ доллари оралиғида тебраниб, йил бошидан бери 2 фоизга қадрсизланган.

Январь-июль ойларида экспорт ҳажми (олтинсиз) $6,7 миллиардга тенг бўлган. Импорт ҳажми эса $13,4 миллиардга етган. Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8 ойда қарийб $4,9 миллиардни ташкил қилган.

Шунингдек, августда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг йиллик ўсиши 15,5 фоизни ташкил этиб, умумий инфляцияга энг асосий оширувчи ҳисса қўшди. Ёз ойларида мева ва сабзавотлар нархлари ҳамда ойлик инфляция кўрсаткичларида кутилганидек мавсумий пасайиш суръатлари кузатилмаган.

Таркибий жиҳатдан барқарор компонентлардан ташкил топган ноозиқ-овқат ва хизматлар гуруҳлари нархларида август ойида йиллик ўсиш суръатлари мос равишда 8,1 ва 7,6 фоизни ташкил этиб, умумий инфляциянинг секинлашишига хизмат қилмоқда.

Мавсумий тебранувчан мева ва сабзавотлар, ёқилғи маҳсулотлари ва тартибга солинадиган товарлар нархлари (тарифлари) ўзгаришини истисно қилиш орқали ҳисобланадиган базавий инфляция даражаси август ойида умумий инфляция даражасидан пасайиб, йиллик 9,5 фоизни ташкил қилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей